🕊Мустақиллик иншоотлари 📌Бешариқ туманида давлат-хусусий шериклик асосида ногиронлиги бўлган болалар учун "Орзулар қадами" номли "Кундузги парвариш" хизмати ташкил этилди.



🖇Нодавлат таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Расулжон Жўраев иштирок этиб, болажонларнинг бу ерда олган билимлари катта бир иморатга қўйилган пойдевор бўлишини, Давлатимизнинг равнақида хизмат қилишлигини таъкидлаб, маросим билан барчани самимий табриклади. 💥Мазкур маскан Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига ажойиб туҳфа бўлди, ҳозирги кунда 20 нафар ногиронлиги бўлган болалар тарбияланиб, реабилитация тадбирлари олиб борилмоқда. Муассасада ногиронлиги бўлган болалар учун янги ҳаётий кўникмаларни эгаллаш, жамиятга интеграциясига кўмаклашиш, болаларни тенгдошлари билан мулоқот қилиш учун шароитлар яратилиб, ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш даражаси оширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



